Жаҳон | 19:13 / 17.05.2021
12909
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Исроилга 735 млн долларлик қурол-яроғ етказиб беради

Маълумот берилишича, Исроил АҚШдан биринчи навбатда ўта аниқликдаги ракеталар ва махсус аслаҳалар сотиб олади.

Фото: AFP

Исроил ва АҚШ Америкада ишлаб чиқарилган қурол-яроғларни етказиб бериш бўйича шартнома имзолади. Бу ҳақда Jerusalem Post хабар бермоқда.

Шартнома қиймати 735 млн долларни ташкил этади. Душанба куни АҚШ президенти Жо Байден шартномани маъқуллаган.

«Исроил АҚШдан биринчи навбатда ўта аниқликдаги ракеталар ва махсус аслаҳалар сотиб олади», — дейилади нашр хабарида.

Аввалроқ Исроил Ғазо секторига ракета зарбалари беришда давом этишини билдирганди.  

Исроил қуролли кучларининг маълумот беришича, 10 майдан буён Ғазо секторидан 3150та ракета учирилган. «Темир гумбаз» тизими ракеталарнинг 90 фоизга яқинини тўхтатиб қолаётгани айтилмоқда.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид