Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда Туркия фуқароси бўлган ҳайдовчи содир этган ЙТҲда пиёда вафот этди
Самарқанд вилояти Самарқанд туманида Туркия фуқароси бўлган ҳайдовчи бошқариб кетаётган шу давлатга тегишли юк машинаси йўл-транспорт ҳодисаси содир этган. Оқибатда пиёда вафот этган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2021 йил 12 май куни соат тахминан 4:00 ларда халқаро аҳамиятдаги А378 автомобиль йўлининг Самарқанд тумани Янгиариқ маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 5-километрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган.
42 ёшли Туркия фуқароси бошқарувида бўлган шу давлатга тегишли юк машинаси Қашқадарё вилояти Косон туманида яшовчи 39 ёшли пиёдани уриб юборган. Оқибатда пиёда оғир тан жароҳатлари олиб вафот этган.
Қайд этилишича, туман ИИб томонидан мазкур ҳодиса юзасидан суриштирув ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
09:00 / 22.06.2026
Самарқандда 2 килограммдан ортиқ «гашиш» сотмоқчи бўлган шахслар ушланди
23:04 / 13.06.2026
Самарқандда Россияда ишлашни режалаштираётган фуқаролар учун тест маркази очилади
10:50 / 12.06.2026
Самарқанднинг олис туманларига инвестициялар жалб этилади
17:46 / 10.06.2026