Евроиттифоқда аҳолининг қарийб учдан бир қисми коронавирусга қарши эмланди
5 май куни Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйен ЕИда 150 млн киши коронавирусга қарши эмланганини айтганди.
Евроиттифоқда аҳолининг қарийб 32 фоизи коронавирусга қарши вакцинанинг камида бир дозасини олди. Бу ҳақда Еврокомиссия вакили Дана Спинант маълум қилди.
Унинг маълумот беришича, ЕИ мамлакатларига 237,5 млн доза вакцина етказиб берилган ва 196,5 млн вакцинация амалга оширилган.
"Аҳолининг 31,8 фоизи вакцинанинг ҳеч бўлмаганда бир дозасини олди", – деб ёзди Спинант.
5 май куни Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйен ЕИда 150 млн киши коронавирусга қарши эмланганини айтганди.
Ҳозирда Европа иттифоқида Pfizer, Moderna, AstraZeneca ҳамда Janssen вакциналарини қўллашга рухсат берилган.
Мавзуга оид
11:47 / 19.10.2024
ЕИ давлатлари депортация бўйича янги қоидаларни зудлик билан қабул қилишни талаб этди
12:10 / 18.10.2024
Зеленский ЕИ саммитида «ғалаба режаси»ни қабул қилишга чақирди
15:30 / 17.10.2024
ЕИ ва Форс кўрфази давлатлари Украина бўйича баёнот берди
11:20 / 17.10.2024