Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон банки Ўзбекистонга 300 млн долларга яқин маблағ ажратади
Жорий йил 17 май куни Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигида бош вазир ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё бўйича вице-президенти Анна Бьерде билан учрашди.
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, Жаҳон банки ва Ўзбекистон ҳукумати ўртасидаги музокаралар якунида «Ўзбекистонда сув таъминоти хизматлари секторини ривожлантириш ва уни институционал қўллаб-қувватлаш» лойиҳаси бўйича молиявий ва грант битимлари имзолаш маросими бўлиб ўтди.
Лойиҳани амалга ошириш учун Жаҳон банки томонидан 239 миллион АҚШ доллари миқдорида имтиёзли кредит, шунингдек, Швейцария давлат котибиятининг иқтисодий масалалар бўйича 7,8 миллион АҚШ доллари миқдоридаги гранти ажратилади.

Лойиҳа доирасида Ўзбекистоннинг учта ҳудудида 500 мингдан ортиқ киши сув таъминоти ва канализация хизматларидан янада сифатли фойдалана олади. Қорақалпоғистон Республикасида Нукус, Тахиатош ва Хўжайли шаҳарларида канализация-тозалаш иншоотларини модернизация қилиш режалаштирилган. Шунингдек, Сирдарё вилояти ва Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрида сув таъминоти ва канализация тармоқлари кенгайтирилиб, реконструкция қилинади.

Шунингдек, «Ўзбекистонда миллий инновацион тизимни модернизация қилиш» лойиҳаси бўйича молиявий битимлар имзоланди. Лойиҳани амалга ошириш учун Жаҳон банки томонидан 50 миллион АҚШ доллари миқдорида имтиёзли кредит ажратилади.
Жаҳон банки томонидан қўллаб-қувватланган янги лойиҳа ҳукуматга бозор иқтисодиёти шароитида ишлашга қодир бўлган миллий инновацион тизимни ривожлантиришга ёрдам беради. Бу илмий ва инновацион маҳсулотлар ва хизматларни илмий-тадқиқот ҳамда тажриба-конструкторлик ишланмалари ва тижоратлаштириш соҳасида давлат, илмий-тадқиқот ташкилотлари ва хусусий сектор ўртасидаги ҳамкорликни қўллаб-қувватлайди.
Мавзуга оид
10:31 / 31.05.2026
“Эркинликдан кўра тартиб устун бўлган”: MIT PhD дастурига 100 фоизлик грант ютган Муниса Жуманова ҳикояси
11:44 / 23.04.2026
Жаҳон банки Марказий Осиё энергия тизимларини интеграция қилишга 1 млрд доллар ажратади
10:20 / 13.04.2026
Олий таълимда чет элликлар учун янги грант дастури ишга туширилади
11:25 / 24.03.2026