Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон миллий жамоасининг ЖЧ-2022 саралашидан аввалги йиғинига чақирилган футболчилар рўйхати эълон қилинди
Июнь ойида ЖЧ-2022 ҳамда ОК-2023 қўшма саралаш баҳслари доирасида Саудия Арабистонида марказлашган турнир бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон миллий жамоаси Сингапур, Яман ва Саудия Арабистони миллий жамоаларига қарши ўйнайди.
Бош мураббий Вадим Абрамов расмий ўйинлар олдидан ўтказиладиган йиғинда иштирок этадиган футболчиларнинг кенгайтирилган таркибини эълон қилди.
ЎФА матбуот хизматининг хабар беришича, йиғинда бош мураббий рўйхатида бўлган футболчилардан Остон Ўрунов ва Жасур Яхшибоев жароҳат сабабли иштирок эта олмайдиган бўлишди. Легионерлар ўз биринчиликларидаги вазиятдан келиб чиққан ҳолда миллий жамоа ихтиёрига келиб қўшилишади. Йиғинлар натижасига кўра Саудия Арабистонига борадиган якуний рўйхат тақдим этилади.

Кенгайтирилган таркиб:
Дарвозабонлар: Абдувоҳид Неъматов («Насаф»), Валижон Раҳимов (ОКМК), Санжар Қувватов («Пахтакор»), Равшан Ягудин («Бунёдкор»).
Ҳимоячилар: Анзур Исмоилов, Ҳожиакбар Алижонов, Иброҳимхалил Йўлдошев, Фаррух Сайфиев (ҳаммаси «Пахтакор»), Умар Эшмуродов («Насаф»), Азим Аҳмедов («Навбаҳор»), Ислом Қобилов («Локомотив»), Ислом Тўхтахўжаев («Қизилқум»), Мурод Холмуҳаммедов («Қўқон-1912»), Олег Зотеев («Чоннам Драгонс», Жанубий Корея), Рустам Ашурматов («Канвон», Жанубий Корея).
Яримҳимоячилар: Одил Аҳмедов («Цанчжоу Майти Лайонс», Хитой), Отабек Шукуров («Шаржа»), Жалолиддин Машарипов, Одил Ҳамробеков (иккаласи «Шабоб Ал Аҳли», БАА), Жамшид Искандаров («Сеонгам», Жанубий Корея), Икром Алибоев («Тэджон», Жанубий Корея), Достон Ҳамдамов («Ҳатта», БАА), Вагиз Галиулин («Нефтехимик», Россия), Аброр Исмоилов, Ҳожимуҳаммад Эркинов, Шароф Муҳиддинов (ҳаммаси «Пахтакор»), Ойбек Бозоров («Насаф»), Ҳусниддин Ғофуров, Санжар Шоаҳмедов (ОКМК), Жавоҳир Қаҳрамонов, Искандар Шойқулов («Сўғдиёна»), Лутфулло Тўраев («Бунёдкор»), Санжар Қодирқулов («Локомотив»).
Ҳужумчилар: Элдор Шомуродов («Женоа», Италия), Игорь Сергеев («Оқтўбе», Қозоғистон), Шаҳзод Убайдуллаев («Шахтёр», Беларусь), Темурхўжа Абдухолиқов («Локомотив»), Шоҳруз Норхонов («Сўғдиёна»), Фаррух Икромов («Бунёдкор»).
Мавзуга оид
17:58 / 23.12.2025
Ўзбекистон миллий жамоаси Канадага қарши ўртоқлик ўйини ўтказади
21:08 / 17.12.2025
ФИФА Ўзбекистон миллий жамоасига камида 10,5 млн доллар тўлайди
00:07 / 06.12.2025
Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги рақиблари маълум бўлди
22:55 / 01.12.2025