Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тиббиёт бирлашмалари фаолияти етарли даражада ташкил этилмаган туманлар танқид қилинди
Жойларда ўтказилган сўровларда аҳолининг бор-йўғи 13 фоизи тиббиётда ижобий ўзгаришларни сезаётганини билдирган. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев тиббиёт соҳасидаги вазифалар ижросига бағишланган видеселектор йиғилишида айтиб ўтди.
«Айниқса, Андижон, Хоразм ва Тошкент вилоятларида яшовчи аҳоли бу соҳадаги ишлар аҳволидан норози. Сўнгги бир йил ичида тиббий хизмат сифатини оширишга қаратилган 20дан ортиқ фармон ва қарорлар қабул қилиниб, барча масалалар ҳал қилиб берилди. Жорий йилда бюджетдан 21 триллион сўм ажратилди (2017 йилга нисбатан 3 баравар кўп).
Лекин, вазир ўринбосарларининг масъул участкаси, масалани ҳал қилишда ваколати бўлмаса, фидойи бўлиб, пастга тушиб бевосита маҳаллада ишни ташкил қилмаса, ислоҳотлар аҳолигача етиб бориши қийин.
Шу боис, бугундан бошлаб барча вазир ўринбосарлари ўз йўналишлари бўйича, ислоҳотлар натижадорлигига масъулиятни тўлиқ олган ҳолда, шахсан жавоб беради.
Шунинг учун, бугун вазир ва унинг ўринбосарлари муамммоларни ечиш ва ҳал қилиш бўйича ўз таклиф ва режаларини айтиши керак», – дея давлат раҳбарининг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Амрилло Иноятов туман оилавий шифокор пункти ва поликлиникаларда хизматлар сифатига, уларни жиҳозлашга ҳамда бирламчи бўғин тиббиёт ходимларининг билим ва малакасини оширишга шахсан масъул этиб белгиланган.
«Туман ва шаҳар ҳокимлари бир нарсани аниқ тушуниб олишлари зарур. Агар, улар қўшимча маблағ ажратиб, ўз ҳудудидаги оилавий шифокор пункти ва поликлиникаларда шароитни яхшиласа, малакали шифокорларни кўпайтирса, аҳолининг 70 фоиз муаммолари жойида ҳал бўлади.
Мисол учун, Китоб туманида хатлов натижасига кўра, бир ой ичида учинчи ва тўртинчи гуруҳга мансуб (сурункали касаллиги бўлган) 20 турдан ортиқ касалликлар бўйича, 1,5 минг нафар беморларга жойида керакли ёрдам кўрсатилгани боис, вилоят ва республика шифохоналарига мурожаат 2 бараварга камайган.
Кармана ва Боёвут туманлари, Каттақўрғон ва Чирчиқ шаҳарларида ҳам аҳоли билан «маҳаллабай» тизимда ишлаш ўз самарасини бермоқда», деган президент.
Аксинча, 20та туманда тиббиёт бирлашмаларининг ишлари етарли даражада ташкил этилмаган. Булар Қоровулбозор, Чироқчи, Қамаши, Қўнғирот, Чимбой, Марҳамат, Жалақудуқ, Зарбдор, Мингбулоқ, Поп, Оқдарё, Сайхунобод, Ангор, Пискент, Юқори Чирчиқ, Ёзёвон, Учкўприк, Янгиариқ, Хива, Сергели туманлари.
Мавзуга оид
17:49 / 24.04.2026
«Гўшт ва картошкадан ҳеч қандай муаммо бўлмаслиги керак» – президент
16:59 / 24.04.2026
13 та туман ҳокимига интизомий чора кўрилади
16:21 / 24.04.2026
Президент қатор ҳокимларни танқид қилди
17:40 / 27.01.2026