Ўзбекистон | 07:42 / 19.05.2021
2812
1 дақиқада ўқилади

19 май куни Ўзбекистонда ҳаво кам булутли бўлади 

Фото: KUN.UZ

19 майда кундуз куни Ўзбекистонда ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 32-37 даража иссиқ бўлади.

Пойтахтда қуруқ ва иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳарорат 33-35 даража иссиққача кўтарилади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат 20-25 даража иссиқ бўлади.

Кутилаётган маҳаллий ёмғирлар ёғиши ҳисобига республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи бор.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид