Ўзбекистон | 13:02 / 19.05.2021
2306
1 дақиқада ўқилади

Омбудсманнинг Қашқадарёдаги вакили: вилоятдаги кўплаб жазони ижро этиш муассасаларда тиббиёт ходимлари ўрни вакант

8 май куни Омбудсманнинг Қашқадарё вилоятидаги Минтақавий вакили Муродулла Нормуродов вилоятнинг Косон шаҳридаги 10-сонли жазони ижро этиш калониясига бориб, маҳкумларнинг яшаш шароитларини ўрганган. Бу ҳақда Омбудсман ахборот хизмати маълум қилди.

Мониторинг давомида колония ошхонаси ва маҳкумларга овқат тайёрлаш жараёни, озиқ-овқат омборхонасидаги таъминот ва таомнома менюси кўздан кечирилган.

Аниқланишича, муассасада дори-дармондан муаммо аниқланмаган, лекин 3 та шифокор ўрни вакант экани маълум бўлган. Вакил ЖИЭМларнинг аксариятида тиббиёт соҳасидаги мутахассислар етишмаслиги ҳолатига дуч келинаётганини айтмоқда.

Мониторинг доирасида, «Омбудсман қутиси» кўздан кечирилиб, 6 нафар маҳкумнинг мурожаати ўрганиш учун қабул қилиб олинган. Шунингдек, 20 нафар маҳкумлар билан шахсий қабул ўтказилган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид