Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия 2021 йил охирида Ҳиндистонга С-400 мажмуасини етказишни бошлайди
Россия 2021 йил 4-чорагидан бошлаб Ҳиндистонга С-400 «Триумф» ракета-зенит мажмуаларини етказишни бошлайди. Бу ҳақда «Рособоронэкспорт» бош директори Александр Михеев маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, ҳозирда ҳиндистонлик мутахассисларни мажмуа билан ишлашга ўргатиш ишлари давом этмоқда. «Барчаси режа бўйича кетмоқда», деб маълум қилган Михеев.
Аввалроқ маълум қилинганидек, 2018 йил октябрда Россия ва Ҳиндистон ўртасида олий даражадаги музокаралар вақтида Ҳиндистонга С-400’ни етказиб беришга шартнома имзоланган. Ҳиндистон 5,43 млрд долларлик шартномага кўра, С-400’дан бешта полк комплектини олади. Мажмуаларни 2024 йил охиригача етказиб бериш режалаштирилган.
Мавзуга оид
11:04 / 30.06.2026
Ўзбекистонда яшаётганига 1 йилдан ошган ҳар тўрт нафар хорижликдан бири – ҳиндистонлик
18:39 / 16.06.2026
Ҳиндистонда тиббиёт олийгоҳларига кириш имтиҳонлари пайтида Telegram блокланди
19:25 / 01.06.2026
Ўлимлар водийси – ВАРАНАСИ | SUBYEKTIV
09:16 / 29.05.2026