Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Руҳоний Ғарб Эронга қарши асосий санкцияларни бекор қилишга рози бўлганини маълум қилди
Аввалроқ Эрон президенти Венадаги музокаралар Эроннинг ғалабаси билан якунланишини айтганди.
Венада бўлиб ўтган музокараларда Ғарб вакиллари Эронга қарши асосий санкцияларни бекор қилишга рози бўлди. Бу ҳақда Эрон президенти Ҳасан Руҳоний маълум қилди.
«Ғарб вакиллари нефт, нефт-кимё маҳсулотлари, ташиш, суғурта ва Эрон марказий банки бўйича асосий санкцияларни бекор қилишга рози бўлди», дея унинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Fars агентлиги.
Аввалроқ Эрон президенти Венадаги музокаралар Эроннинг ғалабаси билан якунланишини айтганди.
19 май куни Венада Эрон ва халқаро «бешлик» (Россия, Буюк Британия, Германия, Хитой ва Франция) халқаро комиссиясининг Эрон ядровий дастури бўйича йиғилиши ниҳоясига етди. Эрон ташқи ишлар вазири ўринбосари Аббос Арагчи икки ҳафталик музокаралар ижобий бўлганини билдирди.
Ядровий келишув иштирокчилари АҚШ делегацияси билан ҳам маслаҳатлашувлар олиб бормоқда. АҚШ вакиллари Эрон билан тўғридан тўғри музокаралар ўтказмаяпти.
Мавзуга оид
11:29 / 08.05.2026
АҚШ ва Эрон ўртасида зарбалар алмашинуви рўй берди
23:45 / 06.05.2026
Эрон яна БААга ракета отди: Теҳрон Трампни менсимаяптими?
21:16 / 06.05.2026
АҚШ ва Эрон можарони тўхтатиш бўйича меморандум имзолашга яқин — ОАВ
09:52 / 06.05.2026