Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин ва Жапаров Сочида тожик-қирғиз чегарасидаги вазиятни муҳокама қилади
Путин Сочида Қирғизистон президенти билан учрашув ўтказилиши ҳақида 18 май куни Кремлда хорижий давлатлар элчиларига ишонч ёрлиқларини топшириш маросимида маълум қилганди.
24 май куни Россия президенти Владимир Путин Сочида Қирғизистон президенти Садир Жапаров билан тожик-қирғиз чегарасидаги вазиятни муҳокама қилади
Хабар қилинишича, учрашувда Россия-Қирғизистон муносабатларини янада ривожлантириш, Евросиё маконида интеграцион бирлашувлар доирасидаги ҳамкорлик масалаларини кўриб чиқиш ҳамда долзарб минтақавий муаммолар, жумладан, Қирғизистон-Тожикистон чегарасидаги барқарорликни мустаҳкамлаш борасида фикр алмашиш кўзда тутилган.
Путин 24 май куни Сочида Қирғизистон президенти билан учрашув ўтказилиши ҳақида 18 май куни Кремлда хорижий давлатлар элчиларига ишонч ёрлиқларини топшириш маросимида маълум қилганди.
8 май куни Москвага Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ташриф билан келган ва Путин билан музокара ўтказганди.