Спорт | 10:26 / 22.05.2021
2619
1 дақиқада ўқилади

Оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида икки қамашилик қиз ҳам иштирок этади

Фото: НТВ

23-31 май кунлари Тошкент шаҳри оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. Унда дунёнинг 40 дан ортиқ мамлакатидан ёш юлдузлар иштирок этишади. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги маълум қилди.

Ўзбекистон терма жамоамиз мураббийлар штаби мазкур мусобақада иштирок этувчи спортчиларимиз номини эълон қилди. Унга кўра, 14 нафар спортчимиз мазкур дунё биринчилигида юртимиз шарафини ҳимоя қилади. Улар орасида ўсмирлар Олимпиадаси совриндорлари Муҳаммадқодир Тоштемиров, Кумушхон Файзуллаевалар жой олди. Шунингдек, Қашқадарё вилояти Қамаши туманидан бўлган Нигора Абдуллаева(-55 кг) ва Турсуной Жабборова (-76 кг)лар ҳам ушбу мусобақада ватанимиз шарафини ҳимоя қилади.

Маълумот учун, ушбу мусобақа Токио-2020 Олимпиадаси рейтинги учун ҳам қимматли очколарни тақдим этади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид