21:42 / 22.05.2021
8051

Олимлар парранда гриппи пандемияси хавфи ҳақида огоҳлантиришди

Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, парранда гриппининг янги штамми биринчи марта 2010 йилда Хитойда аниқланган. 2014 йилда Япония ва Жанубий Корея, 2016 йилда Ҳиндистон, Россия, Монголия, АҚШ ва Европада паррандалар орасида касаллик авж олиши кузатилган.

Фото: Global Look Press/Lui Siu Wai

Хитойлик олимлар H5N8 парранда гриппи вирусининг таркиби ва мутациялари тарихи яна бир пандемияга олиб келиши мумкинлигини тахмин қилмоқда. Бу ҳақда Medical Xpress сайтида эълон қилинган тадқиқот хулосасида айтилмоқда.

Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, парранда гриппининг янги штамми биринчи марта 2010 йилда Хитойда аниқланган. 2014 йилда Япония ва Жанубий Корея, 2016 йилда Ҳиндистон, Россия, Монголия, АҚШ ва Европада паррандалар орасида касаллик авж олиши кузатилган.

«2020 йилда касаллик авж олиши 46 мамлакатда қайд этилди. Олимларнинг фикрича, бу вирус жуда тез тарқалиш хусусиятига эгалигини билдиради. Ўтган йил декабрда Россиядаги қишлоқ хўжалиги ишчиларида кесишма инфекциялар аниқлангани тўғрисидаги хабарлар янада хавотирли», — дейилади мақолада.

Тадқиқотчиларнинг билдиришича, ишчиларда парранда гриппи симптомлари аниқланмаган. Шунингдек, вируснинг одамдан одамга юқиши кузатилмаган.

Шу билан бирга, олимлар парранда гриппи вируси мутациясининг касаллик чақириш хусусияти юқори эканини ҳамда касаллик тарқалишини ферма ва бозорларда кучли назорат олиб бориш орқали секинлаштириш мумкинлигини айтишмоқда.

Top