Жамият | 16:57 / 22.05.2021
2104
2 дақиқада ўқилади

«Пилла — деҳқончилигимиз боши, йиллик кайфиятимиз шу ҳосилга қараб бўлади» — наманганлик фермер

Мингбулоқлик Хурсанбой Ёқубов фермерлик қилади. Деҳқончилик ҳар йили пилла етиштиришдан бошланади.

«Буни ҳам унча-мунча одам тутолмайди. Осонмас, ўзининг сирлари бор, ниҳоятда нозик нарса. Aллоҳнинг бир мўжизаси бу ҳам. Бундан кейин, мана, ғаллага турибмиз, 20 кунлардан кейин ғалла келяпти. Пахтамиз турибди, қўшимча экинларимиз бор, шулар бунинг ҳосилига қараб кетади. Кайфият яхши бўлса, ҳаммаси яхши бўлади, Худо хоҳласа», — Хурсанбой Ёқубов.

Фермер йилига 5 қути ипак қурти боқади. Фермернинг айтишича, ипак қурти парвариши ўзига хос меҳнат ва шароит талаб қилади.

«Ҳар йили пилла билан 5 та оила банд бўлади, 5 қути пилла тутаман. Ўзим ҳам ёрдамлашаман, барг кесишаман, Худога шукр, пилламиз яхши, 1 қутисидан 90 кг.ча пилла оламиз, Худо хоҳласа», — дейди у.

Ўзбек миллий матолари — атлас, адрас, шойи - дунёга машҳур, улар эса пилладан ҳосил бўлган толалардан тўқилади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид