«Расмиятчиликдан узоқ бўлишни ҳозирдан бошлаймиз» - Шерматов ёшлар билан учрашувда галстук ва костюмини ечиб қўйди
Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган «Тошкент 5 ташаббус ҳаракати» тадбирлари доирасида халқ таълими вазири Шерзод Шерматовнинг ёшлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтди.
Kun.uz мухбири хабарига кўра, вазир учрашувда расмийликдан чекиниб, ёшларга яқинроқ бўлиш учун галстук ва костюмини ечиб қўйди.
Мулоқот иштирокчилари расмиятчилик ёшларни узоқлаштириши, блогерлар билан ҳам учрашувлар ташкиллаштиришни сўрашди. Бунга жавобан Шерзод Шерматов расмиятчиликдан узоқ бўлишни ҳозирдан бошлаймиз деб, галстук ва костюмини ечиб қўйиб, сўнг суҳбатни давом эттирди.
«Бугун сизлар билан анча норасмий мулоқот қиламиз. Блогерлар бўйича, AlterAgo билан гаплашишни хоҳласангиз, мен яқинда интервю бердим. Ёки бошқа блогерларни хоҳласангиз ҳам учрашувлар қилиб берамиз», - деди вазир.
Мавзуга оид
14:40 / 24.10.2024
“Кўпроқ инглиз тилида контент қилинг” – Шерзод Шерматов ўзбек ютуберларига кўпроқ даромад олиш учун тавсия берди
18:24 / 15.03.2024
Чет тилини биладиган ёшларнинг юқори маошли ишга жойлашишига ёрдам берилади
09:05 / 15.03.2024
“Америкага қилинган умумий экспортнинг ярмидан кўпи IT кесимига тўғри келади” – Шерзод Шерматов
12:12 / 05.01.2024