Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой ҳукумати зилзиладан жабр кўрган икки провинциясига 1,5 млн доллар ажратди
Хитой транспорт вазирлигининг хабар беришича, Юннан ва Цинхай провинцияларида юз берган туркум зилзилалар автомагистралларнинг айрим қисмларига зарар етказган, кўприкларнинг бир қисми қулаб тушган.
Хитой молия ва фавқулодда вазиятлар вазирликлари туркум зилзилалардан жабрланган Юннан ва Цинхай провинцияларига 10 млн юан (1,55 млн доллар) ажратди.
Маълумот берилишича, маблағлар зилзила оқибатларини бартараф этиш ва жабрланганларга етарли шароитлар яратилишини таъминлашга сарфланади.
Бундан ташқари, Юннан провинциясига 5 мингта чодир, 10 мингта йиғма каравот ва 20 мингта адёл жўнатилган.
Хитой транспорт вазирлигининг хабар беришича, Юннан ва Цинхай провинцияларида юз берган туркум зилзилалар автомагистралларнинг айрим қисмларига зарар етказган, кўприкларнинг бир қисми қулаб тушган.
Жума куни кечқурун Юннан провинциясининг Янби-Ий мухтор уездида 2,8 баллдан 6,4 баллгача бўлган зилзилалар юз берди. Сейсмологлар жума оқшомидан шанба тонгигача 421та: битта 6 баллдан 6,9 баллгача, учта 5 баллдан 5,9 баллгача, 9та 4 баллдан 4,9 баллгача кучли силкинишларни қайд этган. Қолган силкинишлар кучи 2 баллдан 3,9 баллгача бўлган.
Табиий офат оқибатида уч киши ҳалок бўлган, 30га яқин киши жароҳат олган.
Цинхай провинциясининг Мадо уездида эса жума куни 7,4 балли зилзила содир бўлган. Ундан сўнг яна олтита ер силкиниши қайд этилган.