Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олимлар Ердаги энг катта фаол вулқон яқин орада отилиши мумкинлигини айтишди
Америкалик олимлар Ҳавайи оролларида жойлашган дунёдаги энг катта фаол вулқон Мауна-Лоа яқин орада отилишини ва бу фалокатли оқибатларга олиб келишини прогноз қилишмоқда. Бу ҳақда олимларнинг Phys.Org нашрида чоп этилган мақоласида айтилган.
Мутахассислар маълумотларига кўра, айни вақтда вулқон ичида магма тўпланмоқда. Унинг ташқарига отилиб чиқиши кучли зилзила ва фалокатли оқибатлар келтириб чиқариши мумкин.
Олимлар вулқон атрофидаги ер сирти ҳаракатланиши ортидан 2014 йилдан бери кузатув олиб боришмоқда. Охирги йилларда вулқоннинг ўнг томонида сиртнинг силжиши қайд қилинган, чап томонида эса ҳеч қандай фаоллашув кузатилмаган.
Мақола муаллифларининг таъкидлашича, бу ҳолат 6 балли зилзила ва вулқон отилиши юз беришидан дарак беради.
“Агар магма тўпланиши давом этса, унда вулқон отилиши муқаррар. Биз кузатувни давом эттирмоқдамиз”, деб айтилган мақолада.
Мауна-Лоа сайёрадаги энг йирик фаол вулқон ҳисобланади. Унинг баландлиги 4 кмдан кўпроқни ташкил қилади. У отилгудек бўлса, ундан отилиб чиқадиган лава оқиши тезлиги юқорилиги сабабли аҳолини эвакуация қилиш учун оз вақт бўлади.