Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Аҳолига гематология ва онкология хизматларини кўрсатиш тизими янада такомиллаштирилади
Президентнинг “Аҳолига гематология ва онкология хизматларини кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжатга мувофиқ, Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт маркази Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Арнасой кўчасида янги барпо этилган тиббиёт муассасаси биноларига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул жойлаштирилади.
2021 йил 1 сентябрга қадар янги биноларни замонавий талаблар асосида, хусусан, уларда катталар ва болалар учун алоҳида жарроҳлик, жонлантириш, интенсив терапия, трансфузиология ва трансплантология бўлимлари, шунингдек, радио диагностика ва радио даволаш бўлимлари, бактериологик лаборатория, махсус овқат тайёрлаш бўлинмасини, болаларга таълим олиш имкониятини яратишни назарда тутган ҳолда қуриш ишлари олиб борилиши ва тиббий техникалар билан жиҳозланиши таъминланади.
Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳузурида Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси маркази ташкил этилади.
Қарорда белгиланишича:
- 2022 йил 1 январдан бошлаб Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси маркази Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт маркази таркибидан чиқарилиб, мустақил марказ сифатида фаолият юритади;
- Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси маркази Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Арнасой кўчасида янги барпо этилган тиббиёт муассасаси биноларидан бирига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул жойлаштирилади;
- 2021–2022 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар болалар кўп тармоқли тиббиёт марказларининг болалар гематологияси бўлими негизида умумий штатлар ва стационар ўринлар доирасида Болалар гематологияси ва онкологияси бўлимлари ташкил этилади.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Соғлиқни сақлаш, Молия ва Қурилиш вазирликлари 2021 йил 1 сентябрга қадар Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази учун Тошкент тиббиёт академияси клиникасининг бўш турган ҳудудида замонавий янги бино-иншоотлар комплексини қуриш ва жиҳозлаш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқади.
Мавзуга оид
18:36 / 11.06.2026
Президент онкологик ва гематологик ёрдам тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар билан танишди
19:22 / 31.01.2026
Ўзбекистонда АҚШ олимлари билан саратонни эрта аниқлаш бўйича янги лойиҳа ишлаб чиқилди
21:26 / 20.01.2026
Республика онкология маркази ва унинг ҳудудий филиаллари модернизация қилинади
19:31 / 24.12.2025