Ўзбекистон | 21:23 / 28.05.2021
7341
1 дақиқада ўқилади

Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳокимлик ҳузурида коммунал хизматлар кластерини тузишни таклиф қилди

Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида аҳолининг яшаш шароитини яхшилаш ва турар жойларни таъмирлаш бўйича видеоселектор бўлиб ўтди. Унда пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев сўз олди.

«Бир таклифим бор эди. Тошкент шаҳри жуда катта ва кундан кунга катталашиб бораяпти. Шаҳар ҳокимлиги қошида йирик бошқарув компанияси ташкил қилсак, ДУК шаклида бўлса ва жуда кўп хизматларни қамраб олсак, унга хорижий мутахассисларни жалб қилсак.

Жуда кўп давлатлар тажрибасини кўрдик, хорижий давлатларда ҳатто болаларга қараб турадиган хизматларгача бор. Қозон шаҳрига бордик (президентининг ўзи кутиб олди), Австрияни кўрдик, Германияни кўрдик.

Рухсат берсангиз, 15 кунда бу кластернинг тақдимотини ўтказамиз», – дея шаҳар ҳокимининг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Президент бу таклифни қўллаб-қувватлади.

«Тошкент шаҳри бўйича тажриба шаклида алоҳида намунавий қарор қабул қиламиз. 15 кунда тақдимот қилинглар, 1 ойда қарорни қабул қилайлик», – деди давлат раҳбари.

Комрон Чегабоев
Тайёрлаган Комрон Чегабоев

Мавзуга оид