Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Малайзияда 2 ҳафтага тўлиқ локдаун киритилади
Малайзия бош вазири Муҳиддин Яссин мамлакатда коронавирусга чалинганлар сони кескин кўпайиб кетгани сабабли тўлиқ локдаун киритилишини эълон қилди.
Локдаун 1 июндан амал қила бошлайди ва 14 кун давом этади. Бу вақт давомида иқтисодиётнинг энг муҳим тармоқларидан ташқари барчаси вақтинча фаолият юритмайди.
Малайзияда охирги суткада кунлик касалланишлар сони 8,2 мингдан ошди. Бу эса пандемия бошидан бери энг юқори кўрсаткич ҳисобланади. Мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Ҳишам Абдулла шифохоналарнинг интенсив даволаш бўлимлари беморлар билан 90 фоизга тўлганини маълум қилган.
Малайзияда илк бор локдаун 2020 йил март ойидан майигача киритилганди. Бундан ташқари, мамлакатда жорий йилнинг 22 январидан 5 мартигача ижтимоий чекловлар амал қилган. Ўшанда ҳукумат чекловлар эвазига ўртача кунлик касалланишлар сонини 3 минггача туширишга муваффақ бўлган.
Мавзуга оид
11:42 / 02.06.2026
“Малайзия ёрдамга тайёр” – элчи исломий молияни жорий қилиш ҳақида
21:56 / 01.06.2026
Малайзия 16 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқларда рўйхатдан ўтишини тақиқлади
08:18 / 05.05.2026
Зироат Мирзиёева Малайзия қироличаси билан учрашди
12:54 / 02.04.2026