Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистонда «сариқ моғор»га чалинган илк бемор вафот этди
Ҳиндистонда «сариқ моғор» касаллиги аниқланган илк бемор – 59 ёшли Кунвар Сингх шифохонада вафот этди. Аввалроқ коронавирусдан даволанаётган беморда бирваракайига уч турдаги замбуруғли касаллик – «қора», «оқ» ва «сариқ моғор» аниқланганди.
Фото: Adnan Abidi/Reuters
Сингхни даволаган шифокорнинг таъкидлашича, унинг ўлимига қонининг токсинлар билан заҳарлангани сабаб бўлган. Бемор унда «сариқ моғор» аниқлангандан 4 кун ўтиб ҳаётдан кўз юмган. Бунгача у коронавирусдан 2 ой давомида даволанган.
Маълум қилинишича, Сингх ётган шифохонада ҳозирда «сариқ моғор»га чалинган яна бир бемор даволанмоқда. Ушбу беморнинг касаллик оқибатида зарарланган юз жағининг ярми олиб ташланган.
Сингхда «сариқ моғор» 24 май куни қайд қилинган. Шифокорларнинг таъкидлашича, ушбу касаллик одатда судралиб юрувчи жонзотларда учрайди ва бунгача бирор марта одамларда қайд қилинмаган.
Май бошида Ҳиндистонда коронавирусдан соғайганларда «қора моғор» деб аталувчи мукормикоз касаллиги авж олаётгани маълум қилинганди. Мамлакатнинг икки штати ушбу касаллик эпидемиясини эълон қилган. Кейинроқ «қора моғор» тарқалиши ортида «оқ моғор» инфекцияси ҳам пайдо бўлганди.
Мавзуга оид
13:09 / 09.02.2026
Ҳиндистон заводлари АҚШ билан келишув учун Россия нефтидан воз кечмоқда
21:26 / 07.02.2026
Энг кўп гуруч истеъмол қиладиган мамлакатлар маълум қилинди
12:27 / 06.02.2026
Ўзбекистон Ҳиндистондан айрим товарлар импортини вақтинча чеклади
15:33 / 05.02.2026