Жамият | 21:29 / 31.05.2021
2294
1 дақиқада ўқилади
Миришкор тумани ҳокими қабулга келган фуқаро операцияси учун маблағ ажратди
Қашқадарё вилояти Халқ депутатлари Миришкор туман кенгашининг навбатдаги сессиясида туман ҳокими қабулига мурожаат билан келган фуқароларга кўмак бериладиган бўлди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Қумбанги маҳалласида яшовчи фуқаро Ф.Т.нинг кўриш қобилиятда камчиликлар борлиги, соғлиғида муаммо юзага келаётганини айтиб қилган мурожаатига асосан фуқаронинг операцияси учун 7,9 миллион сўм маблағ ажратилган.
Шунингдек, Янгиариқ маҳалласида яшовчи Ш.Ҳ.нинг контракт тўлови учун 6,3 миллион сўм маблағ ажратилган.
«Биз саховат ишларини ҳар куни бажаришимиз, фуқароларимизни рози қилишимиз лозим. Биз катта-катта ситиларни қурмагандирмиз, бироқ инсонлар қалбида шундай кайфият уйғотамиз», деган Шерали Санаев.