Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда Nexia уриб юборган пиёда вафот этди
Миришкор туманида Nexia йўлнинг қарама-қарши томонида кетаётган пиёдани уриб юборди. Оқибатда у шифохонада вафот этди.
Қашқадарё вилояти Миришкор туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида бир киши вафот этган.
Туман ҳокимлиги ахборот хизматининг хабар беришича, ЙТҲ 2024 йил 2 январ куни содир бўлган.
Миришкор тумани Янгиҳаёт маҳалласи Чандир қишлоғи ҳудудидан ўтган йўлда ҳаракатланаётган Nexia машинаси йўлнинг қарама-қарши томонидан кетаётган пиёдани уриб юборган.
Оқибатда, оғир тан жароҳатлари олган пиёда кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан шифохонада вафот этади.
Ҳолат юзасидан ҳайдовчига нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш оқибатида одам ўлимига сабаб бўлиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
11:10 / 01.07.2026
Тошкентда Tracker ва BYD иштирокида ЙТҲ содир бўлди
10:15 / 01.07.2026
Қамчиқда ёнилғи ташувчи махсус автомобил ЙТҲга учради
17:56 / 30.06.2026
Тошкентда ЙТҲ оқибатида Lacetti иккига бўлиниб кетди
11:56 / 30.06.2026