Ўзбекистон | 09:18 / 31.05.2021
5033
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон бизнесининг йирик делегацияси Тожикистонга ташриф буюради 

Бугун, 31 май куни Ўзбекистоннинг 150дан ортиқ йирик бизнес вакиллари Душанбега ташриф буюради. Делегация таркибига мамлакатнинг барча вилоятлари ва йирик шаҳарларидан ишбилармон доиралар вакиллари киритилган, дея хабар берди «Азия-Плюс» Тожикистон ҳукуматидаги манбага таянган ҳолда.

Эртага, 1 июнь куни Душанбедаги «Ҳаятт Риженси» меҳмонхонасида тожик-ўзбек бизнес-форуми бўлиб ўтади.

Икки давлатнинг бизнес вакиллари янги қўшма лойиҳаларни амалга оширишни муҳокама қиладилар, шунингдек, маҳсулот ва хизматларни етказиб бериш бўйича шартномалар имзолашлари кутилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, Тошкент ва Душанбе ўзаро савдо айланмасининг ўсишига янги туртки бериб, йиллик савдо ҳажмини 1 миллиард долларга етказмоқчи. 

Бундан олдин, юздан ортиқ ўзбекистонлик санъаткорлар Душанбедаги «Дўстлик оқшоми» концертида иштирок этиши маълум қилинганди. 

Улар 10 июн куни Тожикистон президенти Имомали Раҳмон ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев иштирокида «Кўҳи Борбад» концерт залида бўлиб ўтадиган «Дўстлик оқшоми» концертида чиқиш қилишади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид