Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарё вилояти ҳокими ўринбосари 3 ойлик иш ҳақини давлатга қайтариб беради
Бугун, 31 май куни Қашқадарё вилоят ҳокимлигида мактабгача таълим бошқармаси фаолиятига бағишланган танқидий йиғилиш ўтказилди, деб хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.

Nasafnews хабарига кўра, йиғилишда вилоят ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Рустам Йўлдошев жиддий танқидга учраган.
“У вилоят ҳокимлигида ўтказилган йиғилиш ҳақида айрим туманларга хабар бермаган. Ташкилий масалага эътибор қилмагани учун Рустам Йўлдошев 3 ойлик иш ҳақини давлатга қайтариб тўлайди. Унинг котибият мудирига эса ҳайфсан эълон қилинди”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, йиғилишда вилоят ҳокими Зойир Мирзаев барча туман мактабгача таълим бўлими раҳбарларини вазифасидан озод этиб, уларни 3 ойлик синов муддатида вазифасини бажарувчи этиб тайинлашни таклиф қилган.

Вилоят ҳокимлиги хабарига кўра, вилоятда 1694та мактабгача таълим ташкилоти бор.
“Бугунги кунда вилоятда мактабгача таълим ташкилотлари сонини кўпайтириш орқали уларда бола қамровини ошириш, янги иш ўринларини яратиш, давлат томонидан берилаётган имтиёзлардан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш ишлари бир неча бор огоҳлантиришларга қарaмасдан ўз самарасини бермаяпти”, дейилади маълумотда.
Таъкидланишича, 2019 йилда 248 млн сўм талон-торож қилиниб, 21 млн сўм нотўғри харажат қилинган. 2020 йилда 326 млн сўм талон-торож қилиниб, 120 млн сўм нотўғри сарф қилинган, 2021 йилнинг биринчи чорагида эса 412 млн сўм талон-торож қилиниб, 205 млн сўм бюджет маблағлари нотўғри сарф қилинган.
Мавзуга оид
22:01 / 13.06.2026
Қашқадарёда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари фош этилди
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
08:29 / 26.05.2026