Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Xiaomi смартфонни 8 дақиқада тўлиқ қувватлашга имкон берувчи технологияни тақдим этди
Xiaomi мобил қурилмани саноқли дақиқаларда тўлиқ қувватлаш имконини берувчи тезкор технологияни тақдим этди.
HyperCharge деб номланган технология симсиз ва симли вариантларда ишлаб чиқилган. Симли вариант 200 Вт қувватга эга бўлиб, 4000 мА-соатли аккумуляторга эга смартфонни 8 дақиқада тўлиқ қувватлай олади.
Қуввати 120 Втни ташкил қилувчи симсиз қувватлагичнинг ишлаши Mi 11 Pro смартфонининг махсус модификациясида намойиш қилинди. Смартфон 7 дақиқа ичида 50 фоизга, 15 дақиқада эса тўлиқ қувватланишга улгурган.
Компания янги технология серияли қурилмаларда қачон пайдо бўлишига аниқлик киритмаган.
Таъкидланишича, компания мутахассислари тезкор қувватлашда смартфон қизиб кетиши муаммосини ҳал қилишлари керак бўлади, чунки у батареянинг ишлаш муддатига салбий таъсир кўрсатади.
Мавзуга оид
11:40 / 12.06.2026
Xiaomi Tesla ва BYDʼга қарши янги модел билан чиқмоқчи
15:00 / 04.06.2026
Xiaomi 17T серияси тақдим этилди — эмоциялар, концертлар ва шаҳар ҳикояларини тасвирга олиш учун смартфонлар
00:56 / 20.04.2026
Xiaomi янги ноутбукларини сотувга чиқарди
22:37 / 29.03.2026