Фан-техника | 01:47 / 01.06.2021
37217
2 дақиқада ўқилади

Жанговар дрон илк бор мустақил тарзда одамга ҳужум қилгани маълум қилинди

Фото: STM

Туркия ҳарбий-техник компанияси томонидан ишлаб чиқилган Kargu-2 жанговар дрони жанг шароитида мустақил равишда жангчини йўқ қила олди. Ушбу ҳодиса Ливиядаги қуролли ихтилоф вақтида 2020 йил мартида юз берган, бироқ бу ҳақда энди маълум бўлди.

БМТ Хавфсизлик кенгашининг Ливия бўйича экспертлари гуруҳи ҳисоботига кўра, Kargu-2 инсон буйруқларисиз, ўзи мустақил равишда тирик нишон ортидан кузатув олиб бориб, унга ҳужум қилган. Бу Ливияда ҳукумат кучлари ва фельдмаршал Халифа Хафтар миллий армияси ўртасидаги жанглар вақтида юз берган. Дрон қурбони Хафтар армияси жангчиси бўлган. Туркия ушбу тўқнашувда Ливия ҳукумат кучларини қўллаб-қувватлаганди.

Таъкидланишича, ушбу ҳолат тарихда биринчи марта инсон аралашувисиз дрон томонидан одамнинг йўқ қилиниши ҳисобланади.

Дрон «юқори самарадор автоном режим»да ишлаган, яъни оператор буйруқларисиз ҳужум қилишга дастурлаштирилган бўлган.

Маълумотларга кўра, Kargu-2 бомба билан қуролланади. 

Мавзуга оид