Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда қоидани бузиб ҳаракатланган ҳайдовчи уриб юборган аёл вафот этди
Самарқанд вилояти Жомбой туманида қоидани бузиб қарама-қарши йўналишга чиққан ҳайдовчи йўл четида кетаётган аёлни уриб юборган. Оқибатда аёл ҳодиса юз берган жойда вафот этган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жорий йил 27 май куни маҳаллий аҳамиятдаги 5К502 Жомбой-Ғазира автомобиль йўлининг Жомбой тумани А.Қурбонов маҳалласи ҳудудидан ўтган 2-километрида аянчли йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган. Nexia машинаси ҳайдовчиси қоидаларни бузган ҳолда қарама-қарши йўналишга чиқиб, йўл четида кетаётган 46 ёшли аёлни уриб юборган. Оқибатда аёл оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган.
Қайд этилишича, Жомбой туман ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
07:23 / 05.05.2026
Президент Самарқанддаги ОТБ йиғилишида муҳим ташаббусларни илгари сурди
17:45 / 30.04.2026
Форма ортидаги схема: Самарқандда лейтенант миллион долларлик ишда гумонланмоқда
15:48 / 30.04.2026
50 долларлик офис ва минглаб мижоз: тасодифий буюртмани катта бизнесга айлантирган самарқандлик тадбиркор ҳикояси
15:10 / 30.04.2026