Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Байден дунёда коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги меморандумни имзолади
Коррупцияга қарши курашиш чораларини қандай қилиб кучайтириш, мувофиқлаштириш бўйича ҳукуматга 200 кун ичида таҳлил ўтказиш ва АҚШ президентига ҳисобот ҳамда тавсиялар тақдим этиш вазифаси юклатилди.
АҚШ президенти Жо Байден дунёдаги коррупцияга қарши курашишни мамлакат миллий хавфсизлик соҳасидаги муҳим вазифалардан бири деб эълон қилувчи меморандумни имзолади. Бу ҳақда АҚШ маъмурияти вакили маълум қилди.
«АҚШ президенти мазкур меморандум билан коррупцияга қарши курашишни АҚШ миллий хавфсизлигининг муҳим вазифаси этиб белгиламоқда. Коррупцияга қарши курашиш чораларини қандай қилиб кучайтириш, мувофиқлаштириш бўйича ҳукуматга 200 кун ичида таҳлил ўтказиш ва президентга ҳисобот ҳамда тавсиялар тақдим этиш вазифаси юклатилди», деди у.
Унинг сўзларига кўра, ушбу ташаббус коррупцияни молиялаштиришга қарши курашиш ва Вашингтон фикри бўйича ана шундай ноқонуний фаолиятда қатнашаётганларни жавобгарликка тортиш борасидаги халқаро ҳамкорликни кўзда тутади.
«Меморандум амалга оширилиши дунёдаги коррупцияга қарши курашишда янги қатъий чораларга олиб келади», деди АҚШ маъмурияти вакили.
Мавзуга оид
09:15
Европа етакчилари АҚШ–Эрон келишувини олқишлади
08:45
АҚШ ва Эрон урушни тугатиш ҳамда Ҳўрмузни қайта очиш бўйича дастлабки келишувга эришди
11:18 / 14.06.2026
Сунъий интеллект энди шунчаки технология эмас, у стратегик қурол
00:49 / 14.06.2026