Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда машинани юқори тезликда бошқарган ҳайдовчи йўл-транспорт ҳодисасида вафот этди
Қашқадарё вилояти Қамаши туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида ҳайдовчи вафот этган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жорий йил 26 май куни соат 15:30ларда давлат аҳамиятига эга 4Р86 Қамаши-Лангар-Майданак автомобиль йўлининг 12-километрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган. «Кобальт» машинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл четига чиқиб кетган ва машина ағдарилган. Оқибатда ҳайдовчи оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган. «Кобальт»да йўловчи сифатида кетаётган шахс эса шифохонага ётқизилган.
Дастлабки суриштирувда аниқланишича, ҳайдовчи машинани бошқариш жараёнида белгиланган меъёрдан ошиқ ҳолда, жуда юқори тезликда ҳаракатланган.
Қайд этилишича, ушбу йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан Қамаши туман ИИБ тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов-суриштирув олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
22:01 / 13.06.2026
Қашқадарёда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари фош этилди
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
08:29 / 26.05.2026