Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда қўриқхонадан қочиб кетган филлар тўдаси қишлоқ хўжалигига катта зарар етказди
Апрелда Хитойдаги қўриқхонадан қочиб кетган 15та фил Юньнань провинциясидаги далалар орқали 500 км йўл ўтиб, ўз ортидан кўплаб талафотлар қолдирди.
Филлар қўриқхонани тарк этганининг сабаби маълум эмас. Бироқ улар ўз «саёҳати» давомида жами 8,9 млн юанга тенг зарар етказган. Таъкидланишича, филлар Юаньцзян ва Шипин уездларининг ўзида 56 гектар экин майдонларини пайҳон қилган. Бу эса 6,8 млн юан зарар келтирган.
Ҳукумат филлар Юйси шаҳрида кўриниш бергандан кейин улар ортидан кузатиш марказини ташкил этган. Ушбу вазифани бажариш учун 360дан кўпроқ одам, 76та полиция машинаси, кучли юк машиналари ва 9та дрон сафарбар қилинган. Кузатув давомида олинган суратлар тўда 6тадан эркак ва урғочи фил ҳамда 3 филчадан иборатлигини кўрсатган.
Осиё филлари қитъадаги энг катта сутэмизувчи ҳайвонлар ҳисобланади. Улар Хитойда муҳофаза остига олинган ва Юньнань провинциясида 300га яқин фил яшайди.