Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Байден америкаликларга Хитойнинг 59та компаниясига сармоя киритишни тақиқлаб қўйди
Фото: Reuters
Жо Байден АҚШ юридик ва жисмоний шахсларига Вашингтон мамлакат хавфсизлигига путур етказувчи деб ҳисоблайдиган Хитой компанияларига сармоя киритишни тақиқловчи фармонни имзолади. «Қора рўйхат»га 59та компания тушган.
«Бу фармон АҚШ ва унинг иттифоқдошлари хавфсизлиги ёки демократик қадриятларига путур етказувчи Хитой компанияларига инвестиция киритишни тақиқлашга имкон беради», деб айтилган ҳужжатда.
Тақиқ остига тушган компаниялар орасида Huawei Technologies Co., Ltd, авиатехника ишлаб чиқарувчи Aviation Industry Corporation of China (AVIC), China Railway Construction Corporation (CRCC) қурилиш компанияси, микроэлектроника ишлаб чиқарувчи Semiconductor Manufacturing International Corporation (SMIC) бор.
Таъкидланишича, фармон 2021 йил 2 августдан кучга киради. У амал қилишни бошлагандан кейин америкаликларга «қора рўйхат»га тушган компаниялар акцияларини сотиш ёки сотиб олиш тақиқланади.
Оқ уйда таъкидланишича, ушбу фармон Дональд Трамп президентлиги вақтида қабул қилинган чораларнинг давоми ҳисобланади ва АҚШ инвестицияларига Хитой мудофаасини қўллаб-қувватлашга ижозат бермайди. Трампнинг 2021 йил январда қабул қилинган фармонига кўра, америкалик сармоядорларга Хитой армияси билан боғланган компаниялар акцияларини сотиш ёки сотиб олиш тақиқлаб қўйилганди. Бундай компаниялар «қора рўйхати»ни АҚШ мудофаа вазири тузади.
Мавзуга оид
13:54 / 13.02.2026
Хитой, Россия ва Туркия — Ўзбекистонда энг кўп корхона очган давлатлар
22:21 / 12.02.2026
АҚШ Венесуэланинг «нефть карантини» тугаганини эълон қилди
20:55 / 09.02.2026
Ҳонгконгда медиа магнат Жимми Лай 20 йилга қамалди
18:35 / 09.02.2026