Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон Тожикистон билан чегарадаги қишлоқлар аҳолисини эвакуация қилди
Қирғиз-тожик чегарасидаги кескин вазият сақланиб қолаётгани ва Тожикистон ҳарбийлари томонидан тажовузкор ҳаракатлар қайтарилиши мумкинлиги хавотирида Қирғизистоннинг Ўш вилояти Чўн-Олой туманидаги 5та қишлоқ аҳолиси хавфсиз жойга кўчирилди. Бу ҳақда президент маъмурияти вакили Файзидин Низомов маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, Жекендин округининг 8 мингга яқин аҳолиси ўз уйларини тарк этган.
«Аҳолининг бир қисми Дараут-Қўрғон қишлоғига келтирилди. Улар маҳаллий аҳоли уйларига жойлаштирилди. Эвакуация қилинганларни жойлаштириш учун спорт заллар ва ижтимоий объектлар ҳозирланган, бироқ ҳозирча у ерда ҳеч ким йўқ», деб маълум қилган Низомов.
Амалдорнинг таъкидлашича, Тожикистон билан чегарадаги Чўн-Олой туманида ҳозирча вазият барқарорлигича қолмоқда. «Биз ихтилоф кучайиши ҳолатига хавфсизлик мақсадида аҳолини эвакуация қиламиз», деб қўшимча қилган Низомов.

Аввалроқ Қирғизистон Тожикистон томони 4 июнга ўтар кечаси чегаранинг Чўн-Олой тумани Унжу-Булоқ ҳудудидан ўтувчи қисмида контейнер ўрнатишни бошлагани ва бу мақсадда Қирғизистон ичкарисига минг метргача кирганини маълум қилган. Соат 6га келиб тожикистонлик ҳарбийлар ўрнатилган контейнердан 600 метр ортга чекинишган.
Шунингдек, Тожикистон томондан чегарада автомобил ва енгил зирҳли техникада ҳарбийлар тўпланаётгани маълум қилинган.
Апрел охирида икки давлат чегарасида тўқнашувлар юз бериб, улар оғир қурол қўлланган ҳолдаги жангларга айланиб кетганди. Можарога сув тақсимотидаги баҳс сабаб бўлган. 1 май куни томонлар ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги келишувни имзолаган.
Мавзуга оид
12:20 / 04.06.2026
Қирғизистон илк марта БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибига сайланди. Ўзбекистон қардош халқни табриклади
19:57 / 30.05.2026
Ўзбекистондан Қирғизистонга юборилган 21 тонна тарвузнинг ортга қайтарилиши сабаби маълум қилинди
15:28 / 28.05.2026
Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида янги пост очилди
20:10 / 25.05.2026