Жаҳон | 20:50 / 07.06.2021
5934
1 дақиқада ўқилади

АҚШнинг технологик компаниялари акциялари арзонлаша бошлади. Сабаб – G7 солиқ келишуви

Америка Қўшма Штатларидаги технологик гигант компаниялар акциялари биржа савдолари олдидан ўтказиладиган битимларда туша бошлади. Бунга жаҳоннинг 7 йирик ва бой мамлакати глобал миқёсда энг кам корпоратив солиқни жорий қилиш борасида келишиб олгани сабаб бўлган.

АҚШ, Германия, Канада, Буюк Британия, Япония, Франция ва Италиядан иборат «катта еттилик» деб аталувчи гуруҳ вакиллари (G7) 5 июн куни камида 15 фоиз миқдорида глобал корпоратив солиққа қайтишга келишиб олган эди.

Facebook, Amazon.com, Apple, Microsoft ва Google эгаси ҳисобланувчи Alphabet компанияларининг қимматли қоғозлари қиймати 0.1-0.5 фоиз атрофида пасайган.

Шунга қарамай, Peel Hunt иқтисодий ва стратегия тадқиқотчиси Ian Williams сўзларига кўра, бу ҳолат минимал ва узоқ давом этмайдиган ҳолдир.

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид