Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Катта миқдордаги пулни алдов йўли билан қўлга киритган шахс ушланди
Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида фуқародан ер олиб бериш эвазига катта миқдордаги пулни олиб, ўзлаштириб юборган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, Мирзо Улуғбек тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Ж.И. фирибгарлик йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида фуқаро М.нинг ишончига кириб, унга танишлари орқали туман ҳудудидан 24 сотих бўш ер майдонини олиб бериши эвазига 52 800 АҚШ долларини олиб, ўзининг эҳтиёжларига сарфлаб юборганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
09:40 / 06.04.2026
3,7 гектар ерни 7 гектар деб сотмоқчи бўлган фермер ушланди
09:10 / 24.03.2026
Айрим кўчаларда автоуловлар ҳаракатига вақтинча ўзгариш киритилади
11:05 / 17.03.2026
Мирзо Улуғбек туманида кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлди
09:18 / 13.03.2026