Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда фирибгарлар фуқарони 90,5 миллион сўмга чув туширишди
Машина сотиб олмоқчи бўлган қашқадарёлик фуқарони 90,5 миллион сўмга чув туширган фирибгарга жиноий иш қўзғатилган. Бу ҳақида вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жорий йил 10 май куни Қарши шаҳар «Зоғза» МФЙда яшовчи Р.Р. шаҳар ИИО ФМБ 4-сонли ИИБга ариза билан мурожаат қилган.
Мурожаатда жорий йил 21 апрель куни Қамаши тумани «Бобиртепа» МФЙда яшовчи П.Т. ва Косон тумани «Машъал» МФЙда яшовчи У.А.лар Р. Р.га «Кобальт» машинасини сотишини айтиб, ундан 90,5 миллион сўм пулни олган. Аммо орадан анча кун ўтса ҳам на машинани, на пулни бермаган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан, Қарши шаҳар ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ тергов бўлими томонидан жиноий иш қўзғатилган ва ҳозирда суриштирув олиб борилмоқда.
Аввалроқ, Қаршида ўқишга киритаман, деб фуқароларни алдаб, пулини ўзлаштирган фирибгар қўлга тушганди. Шаҳрисабзлик фирибгар аёл Қаршида «фалокатни йўқотаман» деб, фуқароларнинг тилла тақинчоқларини ўғирлаб кетганди.
Мавзуга оид
22:01 / 13.06.2026
Қашқадарёда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари фош этилди
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
08:29 / 26.05.2026