Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда 20 киши дўконга бостириб келгани айтилган хабар юзасидан расмий маълумот берилди
Жорий йил 6 июнь куни ижтимоий тармоқларда 5 июнь куни тунда Самарқанд вилояти Пайариқ туманида жойлашган савдо дўконига 20 киши бостириб келгани ҳақидаги видео тарқатилган. Вилоят ИИБ ахборот хизмати мазкур ҳодиса юзасидан расмий маълумот берди.
Маълум қилинишича, 2021 йил 5 июнь куни соат 22:00 ларда Пайариқ тумани Ғойибота маҳалласида жойлашган савдо дўкони ёнида Пайариқ тумани Туркибола маҳалласида яшовчи 1974 йилда туғилган Б. ҳамда шу маҳаллада яшовчи 1994 йилда туғилган С. лар ўртасида ўзаро келишмовчилик келиб чиққан. Ўртада келиб чиққан жанжал оқибатида С. қўлидаги темир бўлаги билан Б.нинг бош қисмига уриб тан жароҳати етказган.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Пайариқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 104-модда 2-қисми «л» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи процессуал тартибда ушланган.
Таъкидланишича, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тергов ҳаракатлари давомида, жанжалда иштирок этган бошқа шахсларнинг ҳаракатларига хуқуқий баҳо берилади.
Мавзуга оид
09:42 / 23.01.2026
Остона ва Самарқанд ўртасида авиарейслар сони кўпаяди
17:23 / 17.01.2026
Фарғонада 3-, Самарқандда эса 4-синф ўқувчиси B2 сертификатини қўлга киритди
21:43 / 12.01.2026
Самарқанд шаҳри кенгайтирилади ва Самарқанд тумани тугатилади
10:01 / 07.01.2026