Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда юк автомобили ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, устахона олдида тўхтаб турган машиналарга келиб урилди
Андижонда юк автомобили ҳайдовчиси маст ҳолатда бошқарувни йўқотиб, тўхтаб турган "Матиз" ва "Спарк" автомобилларига тўқнашди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ хабар берди.
Жорий йил 5 июн куни соат 19:00ларда, Андижон вилояти, Андижон тумани, “Завроқ” МФЙ ҳудудидан ўтган автомобиль йўлида ҳайдовчи У.З. "Газ-5327" русумли юк автомобилида ҳаракатланаётиб бошқарувни йўқотган ва “Pemco” номли автомашиналарни таъмирлаш устахонаси олд томонида тўхтаб турган "Матиз" ҳамда "Спарк" русумли автомобиллар билан тўқнашув содир этган.
Натижада, ҳодиса жойида бўлган фуқаролар Н.Қ., О.З., Х.Э., А.М. ва вояга етмаган М.И.га турли даражадаги тан жароҳати етган.
Юк автомобили ҳайдовчиси тиббий текширувдан ўтказилганда, унда мастлик ҳолати тасдиқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Андижон тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
“Барча ҳайдовчилардан мастлик ҳолатида транспорт воситасини бошқармасликни, белгиланган қоидаларга риоя қилишни сўраймиз”, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
12:21 / 22.12.2025
Андижонда бозор растаси қулади (видео)
22:08 / 13.12.2025
Андижон ва Самарқандда кучли таъсир қилувчи дорилар савдоси билан шуғулланган шахслар ушланди
08:25 / 11.12.2025
Андижонда 3 килограммга яқин «гашиш» билан қўлга тушган жиноий гуруҳ фош этилди
21:59 / 09.12.2025