Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Токио Олимпиадасида 29 спортчи қочқинлар жамоаси учун иштирок этади
Халқаро Олимпия қўмитаси ўз сайтида Токио Олимпиадасида иштирок этувчи қочқинлар жамоаси таркибини эълон қилди. Унга кўра, жамоа учун 12та спорт тури бўйича 29 спортчи иштирок этади.
Биринчи марта бундай жамоа 2016 йилда Рио-де-Жанейро Олимпиадасида иштирок этган эди. Ўшанда жамоа шарафини 10 нафар қочқин спортчи ҳимоя қилганди.
Токио Олимпиадасида иштирок этувчи қочқинлар жамоаси аъзолари 12-13 июлда Доҳада йиғилиб, 14 июлда Японияга жўнаб кетадилар. 23 июлда Олимпиада очилиши маросимида қочқинлар жамоаси Греция жамоасидан кейин стадионга иккинчи бўлиб чиқади. Жамоа иштирокчиларини тақдирлаш маросимида ва у билан боғлиқ бошқа тадбирларда Олимпия байроғи кўтарилади ва Олимпия мадҳияси янграйди.
Таъкидлаб ўтиш жоиз, қочқин спортчилар орасида Сурия, Жанубий Судан, Эритрея, Венесуэла, Эрон, Афғонистон, Камерун, Конго, Ироқ вакиллари бор. Улар сузиш, енгил атлетика, бокс, велоспорт, дзюдо ва бошқа йўналишлар бўйича ўз жамоалари шарафини ҳимоя қиладилар.
Мавзуга оид
08:50 / 05.06.2026
ЕИда украиналик қочқинларни ҳимоя қилиш тартиби ўзгариши мумкин
22:55 / 26.03.2026
Трансгендер спортчиларга Олимпиада аёллар мусобақаларида иштирок этиш тақиқланди
21:19 / 12.03.2026
Эронда 3 миллиондан ортиқ аҳоли уруш туфайли уйларини тарк этди – БМТ
14:29 / 24.02.2026