Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эронда 3 миллиондан ортиқ аҳоли уруш туфайли уйларини тарк этди – БМТ
Гуманитар фалокат 2026 йил феврал ойи охирида бошланган Яқин Шарқдаги кенг кўламли можаронинг кучайиши оқибатида юзага келган.
Фото: AFP
Эронда Исроил ва АҚШ зарбалари оқибатида ички кўчирилганлар сони 3,2 млн кишига етди. Бу ҳақда 12 март куни БМТ Қочқинлар бўйича олий комиссари бошқармаси хабар берди.
«Можаро туфайли 600 мингдан 1 миллионгача уй хўжаликлари мамлакат ичида вақтинча кўчирилди, бу 3,2 миллион кишини ташкил этади», дейилади пресс-релизда.
Гуманитар фалокат 2026 йил феврал ойи охирида бошланган Яқин Шарқдаги кенг кўламли можаронинг кучайиши оқибатида юзага келган.
Кўчирилганларнинг асосий оқими Теҳрон ва бошқа йирик саноат марказларидан қайд этилган. Одамлар оммавий равишда мамлакатнинг шимолий вилоятлари (Мозандарон, Ғилон) ва хавфсизроқ деб ҳисобланган қишлоқ ҳудудларига кетмоқда.
Инқироз, айниқса, Эронда бўлиб турган қочқинларга (асосан Афғонистондан келган) қаттиқ таъсир кўрсатди, уларнинг аҳволи логистика бузилиши ва ресурслар етишмаслиги туфайли кескинлашган.
Халқаро кузатувчиларнинг маълумотларига кўра, можаро фуқаролик инфратузилмаси, жумладан, турар-жой бинолари ва энергетика объектларининг жиддий вайрон бўлишига олиб келган. Агар жанговар ҳаракатлар тўхтатилмаса, мамлакат ичидаги қочқинлар сони ўсишда давом этади, бу эса гуманитар ташкилотларга мисли кўрилмаган юк бўлади.
Одамларни қабул қилиш ёки эвакуацияга кўмаклашишга тайёрлигини расман тасдиқлаган асосий давлатлар Арманистон, Туркия, Туркманистон ва Ироқ экани айтилмоқда.