17:27 / 09.06.2021
2572

Фермер хўжалиги раҳбаридан 500 доллар олмоқчи бўлганлар қўлга тушди

Ёзёвон туманида фермер хўжалиги раҳбаридан 500 АҚШ доллари ундирмоқчи бўлган фирибгарлар ушланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати хабар қилмоқда.

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Фарғона вилояти бошқармалари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида фуқаролар Ш.Н. ва Ш.А. “А.Ф.” фермер хўжалигидан олиниб, Ёзёвон тумани ҳокимлиги захирасига қайтарилган 133,5 гектар ер майдонини юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали фермер хўжалигига қайтариб олиб бериш эвазига хўжалик раҳбаридан 500 АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ, Қўқон шаҳрида машинасини жарима майдонидан олиб чиқиб беришини айтиб, пул талаб қилган эркак қўлга тушгани ҳақида хабар берилган эди. 

Top