Фермер хўжалиги экин майдонларини суғориш жараёнида «С.Г.Ф.» МЧЖга тегишли сув насоси ва электр ҳисоблагичидан субистеъмолчи сифатида фойдаланиб келган. Амалдаги тартибларга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 319-сонли қарори билан тасдиқланган қоидаларга мувофиқ, субистеъмолчилар электр энергияси учун ҳисоб-китобларни асосий истеъмолчи билан келишилган ҳолда умумий ҳисоблагич орқали амалга ошириши лозим.
Бироқ, Бандихон тумани электр таъминоти корхонаси мазкур талабларга риоя қилмаган ҳолда тадбиркорнинг хабардорлигисиз ва асословчи ҳужжатларсиз тизимда алоҳида шартнома шакллантирган. Бунинг оқибатида фермер хўжалиги ҳисобига 84 454 киловатт-соат электр энергияси учун қарийб 126 миллион сўм миқдорида асоссиз қарздорлик ҳисобланган.
Бизнес-омбудсман томонидан мазкур ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилиб, тегишли хулоса киритилди. Натижада фермер хўжалигига асоссиз ҳисобланган 126 миллион сўмга яқин қарздорлик тизимдан чиқарилди ва тадбиркорнинг мурожаати ижобий ҳал этилди.










