Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германияда Telegram 55 млн евро жаримага тортилиши мумкин
Мамлакат адлия вазирлиги мессенжердан жиноий контентларни зудлик билан ўчириб ташлаш ва суриштирувлар учун зарур бўлган фойдаланувчилар маълумотлари тақдим этилишини истамоқда.
Германия ҳукумати Telegram компаниясига 55 млн евро миқдорида жарима солиши мумкин. Бу ҳақда Der Spiegel журнали хабар берди.
Мамлакат адлия вазирлиги мессенжердан жиноий контентларни зудлик билан ўчириб ташлаш ва суриштирувлар учун зарур бўлган фойдаланувчилар маълумотларининг тақдим этилишини истамоқда.
Федерал адлия бошқармаси ушбу мавзу бўйича тингловлар ўтказилишини сўраб Дубайга мактублар йўллаган.
Германия қонунчилигига кўра, Facebook, YouTube ва Twitter ҳар қандай ноқонуний ёки зарарли контентни ўчиришга мажбур, аммо бу талаб Telegram’га нисбатан ҳозирча татбиқ этилмаган, деб ёзади Der Spiegel.
Нашрнинг маълумот беришича, Германия ички ишлар вазирлиги узоқ вақт давомида мессенжерни «муаммоли канал» деб таснифлаган.
«Афтидан, уларга немис ёки Европа қонунлари ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас», — деган вазирлик мансабдорларидан бири.
Унинг сўзларига кўра, агар Telegram ҳамкорликка рози бўлмаса, у Германияда блокланади.