Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоийда табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди
Навоий шаҳридаги тадбиркорлар томонидан табиий газдан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ учта ҳолат аниқланди. Бу ҳақда «Hududgaz Navoiy» газ таъминоти филиали ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, юридик шахсларга табиий газни етказиб беришни назорат қилиш бўлими масъуллари томонидан май ойида истеъмолчиларнинг табиий газдан оқилона фойдаланишини назорат қилиш бўйича тадбирлар олиб борилган.
Жараёнда «О.Р.О» хусусий корхонаси таъминотчи корхона билан шартнома тузмасдан газ тармоқларига ўзбошимчалик билан уланганлиги маълум бўлган. Ҳисоб-китобларга кўра, бунинг оқибатида таъминотчи корхонага 42 миллион 483 минг сўм моддий зарар етказилган.
Шунингдек, якка тартибдаги тадбиркор И.Ш. ҳам ҳеч қандай шартнома тузмасдан 2 820 метр куб газдан ноқонуний фойдаланган. «Э.П.» хусусий корхонаси эса газдан ўзбошимчалик билан фойдаланиши оқибатида таъминотчи корхона 43 миллион 536 минг сўм моддий зарар етказган.
Олдинроқ Навоий вилоятида газдан ноқонуний фойдаланиб келган иссиқхоналар эгаларига жиноий иш қўзғатилганди.
Мавзуга оид
21:35 / 20.05.2026
Ўзбекистон Хитойга 46 млн долларлик табиий газ етказди
18:02 / 20.05.2026
Си Путин билан Россия гази учун шартнома тузишни яна рад этди
23:50 / 19.05.2026
Навоийдаги конда яширинча олтин қазиш билан шуғулланган гуруҳ ушланди
13:18 / 15.05.2026