Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дунёдаги энг катта оиланинг бошлиғи вафот этди
Ҳиндистоннинг Мизорам штатида 38 рафиқаси, 89 фарзанди ва 36 набираси бўлган Зиона Чана вафот этди. Унинг оиласи дунёдаги энг катта оила ҳисобланган.
Фото: Getty Images
76 ёшли Чана дунёдаги энг катта оила бошлиғи сифатида танилган. Баъзи маълумотларга кўра, Чананинг аслида 39 рафиқаси, 94 фарзанди ва 33 набираси бўлган. У ўзидан 3 ёшга катта бўлган биринчи рафиқасини 17 ёшида учратган.
«Дунёдаги энг катта оила бошлиғи бўлган жаноб билан юракда дард ила видолашмоқдаман. Бактаунг Тлангнуам қишлоғи ушбу оила эвазига Мизорамнинг сайёҳларни жалб қилувчи диққатга сазовор жойига айланганди. Охиратинг обод бўлсин, сэр!» деб ёзган Мизорам бош вазири Twitter’да.
ОАВда маълум қилинишича, рекордчи ота қанд касаллиги ва қон босимидан азият чеккан. У 13 июн куни ҳаётдан кўз юмган.
Маълумотларга кўра, марҳумнинг оиласи 4 қаватли уйда яшаган. Chuuar Than Run, яъни «Янги авлод уйи» деб номланган ушбу уйда 100 хона мавжуд бўлиб, у штатнинг бош туристик объекти ҳисобланади. Бу ерга сайёҳлар ушбу ноодатий оила қандай яшашини кўриш учун келишади.
ОАВ маълумотларига кўра, оила кечки овқатнинг ўзида 100 кг гуруч, 60 кг картошка ва 30тага яқин товуқ истеъмол қилади.
Мавзуга оид
13:09 / 09.02.2026
Ҳиндистон заводлари АҚШ билан келишув учун Россия нефтидан воз кечмоқда
21:26 / 07.02.2026
Энг кўп гуруч истеъмол қиладиган мамлакатлар маълум қилинди
12:27 / 06.02.2026
Ўзбекистон Ҳиндистондан айрим товарлар импортини вақтинча чеклади
15:33 / 05.02.2026