Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёлик ёшлар Ўзбекистоннинг энг баланд нуқтасига Ватан байроғини ўрнатишди
Қашқадарё вилоятида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” фестивали ўтказилмоқда.

Вилоят, шаҳар ва туман ҳокимликлари, Ёшлар ишлари агентлиги, маданият, туризм ва спорт бошқармаси, ёшлар иттифоқи ҳамкорлигида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида ёшлар фестивали ташкил қилинди.
Унда беш муҳим ташаббус доирасида маданий-маърифий тадбирлар, тарихчи олимлар билан учрашувлар, китобхонлик, мушоира кечалари, интеллектуал беллашувлар, турли кўрик-танловлар, ёшлар шоулари, кўнгилочар чиқишлар ва спорт мусобақалари ташкил этилиши режалаштирилган.

Тадбирлар олдидан Шаҳрисабз шаҳридаги маданият саройида вилоят ҳокими Зоир Мирзаев ва Ёшлар ишлари агентлиги масъуллари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.
Қашқадарёдаги ёшлар фестивали Шаҳрисабз шаҳрида старт олган "Юриш марафони" билан бошланди.

Фестиваль ишчи гуруҳи аъзолари "Кўкгумбаз" обидасида жойлашган Aмир Темурнинг устози Шайх Шамсиддин Кулол ва Сайидлар мақбарасини зиёрат қилдилар. Жонлиқ сўйилиб, аждодлар руҳига Қуръон тиловат қилинди.
Ёшлар фестивалининг биринчи кунида "Ҳазрати Султон" чўққисига Ўзбекистон ва ёшлар фестивали байроқлари ўрнатилди. "Ҳазрати Султон" чўққиси 4000 метрдан баланд эканлиги манбаларда қайд этилган.


Шунингдек, «Китоб геология миллий табиат боғи»га ёшларнинг саёҳати унутилмас таассуротларга бой бўлди.
Бугун, фестивалнинг иккинчи кунида ёшлар вилоят ҳокими соврини учун киберспорт ўйинлари ва Яккабоғда от спорти мусобақаларида иштирок этадилар.



Эслатиб ўтамиз, Қашқадарёда ёшлар фестивали 15 июнь куни ҳам давом этади. Фестиваль якуни билан катта галаконцерт ҳамда фаол ёшларни тақдирлаш маросимлари ҳам ўтказилиши режалаштирилган.
Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати Ⓣ
Мавзуга оид
17:18 / 08.06.2026
Қашқадарёдаги портлашда 6 киши ҳалок бўлган
15:27 / 08.06.2026
Қашқадарёда газ қуйиш шохобчасида портлаш рўй берди
10:33 / 25.05.2026
Қашқадарёда иккита Nexia ва юк машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
15:09 / 24.05.2026