Хитой АҚШ ва ЕИнинг бирлашган кучларига қарши туришга тайёрлигини билдирди
Дипломатларнинг таъкидлашича, Пекин ўз ички сиёсати, хусусан, Тайван, Ҳонгконг, Шинжон ва Тибетга нисбатан аралашувларга тоқат қила олмайди.
Хитой ҳукумати мамлакат суверенитети ва хавфсизлигини ҳимоя қилиш учун АҚШ ва ЕИнинг бирлашган кучларига қарши туришга тайёрлигини билдирди. Бу ҳақда Хитойнинг Евроиттифоқдаги дипломатик миссияси маълум қилди, деб хабар берди South China Morning Post.
Дипломатларнинг таъкидлашича, Пекин ўз ички сиёсати, хусусан, Тайван, Ҳонгконг, Шинжон ва Тибетга нисбатан аралашувларга тоқат қила олмайди.
«Хитой ўтмишдаги Хитой эмас. Хитой халқи кўтарилди. Бизга нисбатан қўрқитиш иш бермайди», дейилади баёнотда.
Шунингдек, Хитой ташқи ишлар вазирлиги Вашингтон ва Брюсселни ўзларининг ички муаммолари билан шуғулланишга чақирган.
Аввалроқ Хитой НАТО ва G7 баёнотларига нисбатан норозилик билдирганди.
Мавзуга оид
18:45 / 20.10.2024
Маск АҚШ президентлик сайловига қадар кунига 1 млн долларлик лотереяни эълон қилди
14:21 / 20.10.2024
АҚШга қочган дипломат: океан ортидан сиёсий бошпана сўраган совет амалдори
22:54 / 19.10.2024
Си Жинпинг Хитой армиясини урушга тайёргарликни кучайтиришга чақирди — ОАВ
22:30 / 19.10.2024