Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сержантлар тайёрлаш мактабига 12 минг долларга ўқишга киритиб қўймоқчи бўлганлар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент, ДХХ ҳамда ИИБнинг Юнусобод тумани бўлимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
Тадбир давомида, фуқаро А.Н. ва Д.Н. олдиндан тил бириктириб, юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали фуқаро Ж.ни ИИВ академияси қошидаги Сержантлар тайёрлаш мактабига ўқишга киритиб қўйиш масаласини 12 000 АҚШ долларига ҳал қилиб беришга келишиб, шундан 6 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28,211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
10:22 / 14.03.2026
Юнусободда янги қурилаётган турар жой биносида ёнғин содир бўлди
10:20 / 24.02.2026
Юнусободда 2 гектар ерни 9 млн долларга сотишга уриниш фош этилди
23:08 / 23.02.2026
Ижтимоий тармоқлардаги «дипфейк» фирибгарликлар рекорд даражага етди
15:24 / 19.02.2026