19:40 / 17.06.2021
17507

УЕФА футболчилардан матбуот анжуманларида ҳомийларнинг ичимлик шишаларини четга олиб қўймасликни талаб қилди

Аввалроқ Криштиану Роналду, Пол Погба ва Мануэл Локателли олдиларига қўйилган газланган ичимликларни четга олиб қўйганди.

УЕФА футболчилардан Европа чемпионати давомидаги матбуот анжуманларида ҳомийларнинг ичимлик шишаларига тегмасликни талаб қилди.

УЕФАнинг тадбирларни ташкиллаштириш бўйича директори Мартин Калленнинг сўзларига кўра, ташкилот бу масала бўйича жамоалар билан иш олиб борган.

«Бу муҳим, чунки ҳомийларнинг даромадлари мусобақа ва Европа футболи учун муҳим», — деди Каллен.

Ҳаммаси Криштиану Роналду Венгрия жамоаси билан баҳсдан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида олдидаги Coca-Cola шишаларини бир четга суриб қўйиб, «мана, нимани ичиш керак» дея оддий сув қуйилган шишани олганидан бошланди. 

Кейинроқ француз Пол Погба (у Heineken пивоси шишасини четга суриб қўйди) ва италян Мануэл Локателли (у ҳам Coca-Cola шишаларини олиб қўйди) худди шундай қилди.

Top