12:24 / 19.06.2021
19935
Реклама

korzinka.uz Қоратош 10 ёшда: айнан ҳозир – янгиланган супермаркетга бориш вақти!

korzinka.uz супермаркетлар тармоғи ўзгаришлар учун вақтинча ёпилган Қоратош кўчасидаги дўконини очди.

«Супермаркетда нималар ўзгарди? Қандай қулайликлар бор?» каби саволларга, келинг, ушбу мақоладан бирга жавоб топамиз!

Бугун биз эътиборингизга korzinka.uz Қоратош супермаркетига бориш учун энг асосий 5 сабабни ҳавола этамиз! Сайрни бошладик!

Савдо зали кенгайди ва мижозлар ҳаракат йўналиши қулайлаштирилди

Супермаркетга кириш қисмининг ортиқча деталлардан холи этилиши, янги сақлаш қутиларининг қулай жойга ўрнатилиши ва савдо залининг 100 кв. метрдан кўпроққа кенгайтирилиши ҳаракатланиш қулайлигини сезиларли равишда оширган.

Мижозларга тезкор ва мукаммал харидни амалга ошириш танловини бериш, ҳаракатланишни жадаллаштириш мақсадида салқин ичимликлар, мева ва сабзавотлар ҳамда енгил тамадди маҳсулотлари бўлимлари касса қисмига яқин жойлаштирилган.



Тўлиқ ва мукаммал харид қилиш йўналишини танлаган мижозлар эса супермаркетда ҳаракатланиш йўлакларининг, шунингдек, касса қисмининг ҳам кенгайтирилганидан мамнун бўлиши турган гап.

Янада замонавий ва сифатли итальян савдо ускуналари ўрнатилди

korzinka.uz – Ўзбекистонда ўз супермаркетларида жаҳон сифат стандартларига мос савдо анжом-ускуналари ҳамда инновацияларни татбиқ қилиб келаётган илғор компания ҳамдир.

Ушбу анъана бир неча йиллардан буён ҳар бир супермаркетда қўллаб келинади ва korzinka.uz Қоратош супермаркети ҳам бундан четда қолгани йўқ – супермаркетга ARNEG итальян компаниясининг ускуналари ўрнатилган.

Янгиланган супермаркетдаги анжомлар, жавон ва ускуналардаги ҳар бир кичик жиҳатга пухта эътибор берилган.

Хилма-хил маҳсулотларнинг кенг танлови

korzinka.uz Қоратош супермаркетида нафақат савдо ҳудуди томонлама, балки таклиф этилаётган маҳсулотлар жиҳатидан ҳам кенг танлов имконияти тақдим этилган.

Бу супермаркетнинг Мева-сабзавотлар, Гўшт, Сут, Нон маҳсулотлари ва Ширинликлар бўлимларида яққол кўзга ташланади.

Янги ички ва ташқи дизайн: Эски Шаҳар услуби ва немис сифати

Халқлар дўстлиги майдони томондан Қоратош кўчасига келаётган мижозлар эътиборини korzinka.uz супермаркетининг ёрқин ва улкан логотипи жалб этади. Уни бошқа тимсоллар орасидан дарров ажратиб олиш мумкин.

Супермаркетга яқинлашган сари мижозларни кириш қисмидаги ёрқин қизил ранг ва миллий нақш безаклардаги аркали дарвоза қарши олади. Миллий услубдаги безаклар ички интерьерда ҳам давом этган – бу тарихда савдо қайнаган Эски шаҳар руҳини беради.

Маълум бўлимлар ва маҳсулотларни янада тезроқ топиш, эътиборни фақат товарнинг ўзигагина қаратиш учун эса ранг, ёрқинликни смарт бошқариш имконига эга ANSORG немис компанияси чироқларидан фойдаланилган.

Шунингдек, жозибали таклифларга йўналтирувчи белгилар ҳам қулай жойланган.

Ҳаво айланиши ва кондиционер тизими бутунлай янгиланди

Саратонда жазирама иссиқда ёки қишда қаҳратон совуқда кезишга ҳожат йўқ – чунки korzinka.uz супермаркетлари ёзда салқинлик роҳатини берса, қишда эса ўз тафти билан иситади.

korzinka.uz Қоратош супермаркети ҳам бундан мустасно эмас. Қолаверса, ушбу супермаркетда ҳаво айланиши ва кондиционер тизими ҳам мутлақо янгиланди.

Бир-биридан ажойиб қулайликлар фақат ушбу рўйхат билан чекланмайди, чунки korzinka.uz супермаркетлар тармоғининг энг асосий қадрияти – яратилган шароит ва таклифлардан мижозларнинг рози бўлиши.

Халқимизда «Минг марта эшитгандан бир марта кўрган мақъул» деган пурмаъно нақл бор. Биз сизни korzinka.uz Қоратош супермаркетига чорлаймиз - келинг, кўринг, харид қилинг ва ўзингиз гувоҳ бўлинг!

Бағримиз доимо сиз учун очиқ!

Бугуноқ korzinka.uz виртуал картангизни очинг ва 5000 салом-бонусга эга бўлинг!

Мобил илова билан қулайроқ, фойдалироқ ва унумлироқ: korzinka.uz/mobile

korzinka.uz'дан кўпроқ жозибали таклифлар:

korzinka.uz Telegram'да: t.me/korzinka_uzbek

korzinka.uz Instagram'да: @korzinkauz

korzinka.uz Facebook'да: fb.com/korzinkauz

Сайт: korzinka.uz

Боғланиш учун телефон рақами: +99878 140 1414

Реклама ҳуқуқи асосида

Top